Ўзбекистон Кубоги 1\4 финал доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Хайрли кеч. Бугун ушбу мавзуга тўхталишни истамагандим, аммо гапиришга мажбурман. Бу ҳакамлик совет давридан қолган уй ҳакамлиги бўлди. Ўзбекистон кеча мустақиллигини байрам қилди, бунга 31 йил тўлди. Аммо ҳакамлик ҳамон ўша даврда қолиб кетгандек. Бу футболнинг устидан кулиш.
Мен йигитларга ўйиндан кейин раҳмат айтдим. Ўзимизга гол олиб келдик. Ўйинни назорат қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Чемпионат ўйинлари олдимизда, курашни давом эттирамиз.
Дарвозабонимиз бирор марта рақибнинг ижодкорлиги сабабли ҳужумдан кейин тўпга тегмади. Қанотдан узатилган тўплар ва зарбалар ўйин эмас. Биз бу ерда қотиб қолишни хоҳламаймиз. Ўсишни истаймиз, замонавий футбол ўйнамоқчимиз. Мағлубиятга хатоларимиз сабаб бўлди. Шундай ҳакамлик билан ҳам ютишимиз керак эди.
"Навбаҳор"нинг Кубокдаги имконияти ҳақида ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Октябрда финал, ҳаммасини чемпионат охирида кўрамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда