10:49 / 04.09.2022
1 133

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"
Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Тактик ўйиндан қониқдингизми?
- Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, ньюанслар бор. Бу борада ишлаш керак. Умуман олганда йигитлардан ўйинга ўзини бағишлагани, ғалабага чанқоқлиги томонлама мамнунман.

- Таркиб ўтган сафаргиси каби деярли бир хил. Бироқ ўйин услуби бу сафар ўзгарди. Жамоани ўзгартириш учун нималар қиляпсиз?
- Илк навбатда барча футболчилар бир хил ўйлаши кераклигини истайман. Иккинчи навбатда эса, техник ҳаракатларни яхшироқ бажаришларини хоҳлайман.

- Клуб Сизнинг олдингизга ушбу турнирда қандайдир вазифа қўйганмиди?
- Албатта. Чунки турнир жадвалида ҳам унчалик яхши жойда эмасмиз. Бироқ жамоалар зич жойлашган. 2-3 ғалаба орқали ОЧЛ поғоналарига чиқиб олишимиз мумкин. Жамоанинг олдида вазифа бор.

- Кубокда 4 жамоа қолди. Кимлар финалга чиқади деб ўйлайсиз?
- Олдин жамоаларнинг жуфтликларини кўрайлик. Ҳозир тўрттала жамоа ҳам ярим финал учун лойиқ. Бир ўйинда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли олдиндан нимадир деб бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"