21:27 / 04.09.2022
1 439

Остон Ўруновни яна юлдузга айлантиришмоқчи!

Остон Ўруновни яна юлдузга айлантиришмоқчи!
Россия матбуоти Остон Ўрунов ҳақида ёзишни яхши кўради. 21 ёшли легионеримиз Россия премьер-лигасига қадам қўйганидан бери, яъни икки йил давомида рус журналистлари, инсайдерлари нишонида турибди.

Бу вақт мобайнида Остон Ўрунов ҳақида турли-туман хабарлар айланди. Унинг креатив ўйин услуби, премьер-лигада бунақа ўйинчи йўқлиги, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнай олиш салоҳияти, келажаги порлоқлиги ҳақидаги ижобий мақолалардан тортиб, ёши урилгани, нархи сунъий оширилгани, катта клубларда ўйнашга қодир эмаслиги каби салбий мавзулардаги материалларгача тарқатилди.

Остон Ўруновнинг “Спартак” билан шартнома бекор қилиб, тақдирини премьер-лига аутсайдери “Урал” билан боғлагани ҳамюртимизни яна Россия матбуоти саҳифаларига қайтарди.

Хусусан, “Матч ТВ” журналистлари “Урал” президенти Григорий Иванов билан боғланиб, Остон Ўрунов трансферига муносабатини ўрганди. Клуб раҳбари ўзбекистонлик футболчи карьерасини қайта тиклаб олиши учун унга барча шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидлади.

- Мураббий Остонни ўрганиб чиқди. Йигитни яна аввалги формага қайтаришга улгуришимиз мумкинлигини айтди. Остон икки йил муқаддам қимматбаҳо футболчи бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепади.

Бу йигит яна яхши ўйнаб кетиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўрунов – сифатли футболчи.

Ўруновнинг трансфери мураббийлар қарори, мен ҳеч қачон мураббийнинг қарорисиз янги ўйинчи олмайман. Бу трансфер борасида шубҳага бордимми? Йўқ, албатта.

Бизга футболчининг вакиллари мурожаат қилди ва унга ўйин амалиёти кераклигини таъкидлашди. Биз бу борада мажлис қилиб, бир қарорга келдик. Мен бу футболчини аввал кўрмаганман.

Биз ҳозир марказий ҳимоячи ҳам қидиряпмиз. Бу позицияда ўйнайдиган уч нафар футболчимиз бор ва улардан бири жароҳат олган. Ўйинлар уч кунла бир ўтказилмоқда. Бу бизнинг ўйинчилар учун катта босим, чунки улар илгари ҳеч қачон бунақа босим остида тўп сурмаган
, - деди Григорий Иванов.

Россиянинг Sport24 сайти журналисти Андрей Бабич “Урал” президенти Григорий Ивановдан жамоа Остон Ўруновни қачонгача ўйнатмоқчи экани ҳақида сўради.

- Ўруновни қанча муддатга олдинглар?
- Ҳали буни кўриб чиқамиз. Ҳозир, камида икки мавсум “Урал”да ўйнаши аниқ, - деб жавоб қайтарди Григорий Иванов.

Остон Ўрунов “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади.

Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.

Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўруновни яна юлдузга айлантиришмоқчи!