2 118
Ҳамма тўй билан, бўри қўй билан ёхуд пойтахт клуби футболчилари ўз ўйинларига ставка қилган(ми)?
Яқиндагина SPORTS.uz'нинг электрон почтасига номдор букмекерлик компаниясидан хат келиб тушган. Унга кўра, "Локомотив" жамоасининг икки ўйини шубҳа остига олинган ва ташкилот бу борада ФИФАга ариза ёзмоқчи эканлигини маълум қилган. Қуйида ушбу хат ва унинг таржимасини тақдим этамиз:
"Мен Осиё букмекерлик компаниясининг ўйинлар бўйича расмий инспекториман. Кузатувларимиздан сўнг мен ўзбек клуби билан муаммо (Тошкентнинг "Локомотив" клуби келишилган ўйинларда иштирок этган) борлигини аниқладим. Бу 100 фоиз аниқ ва тасдиқланган. Баҳс натижасини сунъийлаштириб, уларни букмекерлик компаниясига сотувчи осиёлик даллолга етказиб туришган.
Биз барча трансакцияларнинг исботини оламиз.
Илтимос қуйидагиларни текширинг:
1. 10 август, 2022 йил (АГМК ва "Локомотив")
2. 17 июнь, 2022 йил ("Локомотив" ва "Сўғдиёна")
3. Тикишлар қайд этилган расмлар;
4. Ўйинчиларнинг тотализатор видеоси;
5. Рақибларнинг видеоёзуви.
Ўзбекистон клуби доирасидаги учрашувда 100 фоиз муаммо бор. Футболчи ва воситачиларнинг дастлабки сўровлари орқали ҳар бир жамоада 5 тадан келишилган ўйинда иштирок этган ўйинчи бор, натижа ҳам келишилган. Биз техник қўшимчаларни ўрганиб чиқдик ва трансакция ёзувлари, чат ёзувлари, расмлар, ўйинчиларнинг ставкалаш миқдори шунингдек, ғайритабиий кўрсаткичлар ва компаниядаги ўзгаришларни аниқладик. Компьютер ўйин олдидан ғайритабиий кўрсаткичларни белгилаган ва ставкачиларни қаттиқ огоҳлантирган.
Жамоа ўз натижаларини яхшилаш учун бир қанча ўйинларда қатнашган. Биз янада кўпроқ далилларни ФИФА учун сақлаб қоламиз ва ўзбек ҳукумати, расмийлар, журналистлар, орган ходимлари, ўйинчилар, жамоа президентлари ва мураббийлардан барча аниқланган шахсларни устидан ўрганиш олиб боришини сўраймиз. Бизнинг компания далилларни халқаро полицияга кўрсатади ва эълон қилади (Биз ушбу хабарни ўзбек расмийларига ҳам юборамиз)."
SPORTS.uz билан боғланган шахслар ўз маълумоти тўғри эканлигини исботлаш мақсадида қуйидаги скриншотларни тақдим этган. Ўқувчиларимиз учун қулайроқ бўлиши учун, ушбу суратларда акс этган диалогларни ўзбек тилига ўгириб эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Жуда ёмон. Жин урсин!
- Бирга ишлаймизми ёки йўқми? Ишлаймиз, деб айт менга. Аммо ўтган сафаргидек бошлама. Мен сенга ўзим хабар бераман.
- Хўп. Мен гаров тикдим.
- Ишлаймизми?
- Ҳа, ишлаймиз.
- Хўп.
- Хабаримни кут
- СМС боради
- Тезроқ бўл. Озроқ тўхталиш бўлади. Сўнг СМС юборишим керак. У буни кўриши керак
- Хўп.
- Ишлаймиз а?
Е.К: - Улар 8 минут аввал ишга киришган. Ҳозир барча футболчилар асабийлашяпти. Улар сардор Кахидан пул талаб қилмоқда. Шунингдек, улар бутун мавсум ишлаб келишни исташмоқда. Сабаби, ҳозир клубда пул бор.
Тони: - Бу футболчилар мендан пул сўрамоқда. Уларга нима деб жавоб берай?
Эътиборлиси шундаки, ушбу суратларда "Локомотив" жамоасининг бир нечта футболчиси "Суғдиёна" билан ўйинда мағлубиятга учраши ва Кахи Махарадзенинг қизил карточка олишини "башорат қилган". Баҳс якунида эса, олдиндан тахмин қилинган ҳисоб ва "темирйўлчилар" легионерининг қизил карточкасига гувоҳ бўлдик.
Букмекерлик компанияси томонидан берилган маълумотлар қанчалар шубҳали бўлса, уларнинг сўзлари ўз исботини топгани ҳам шу даражада инсонни ўйлантириб қўяди. Бу муаммоли вазиятда Кахи Махарадзенинг аралашиб қолгани эса, тез орада "Локо" футболчиси вазиятга ойдинлик киритиши шарт эканлигини талаб қилади. Нариги томондаги БК ходими исталган вазиятда "темирйўлчилар"нинг икки беллашувида айрим футболчилар ўйиндаги қайсидир аспектларга пул тикканини исботлаб беришга тайёр эканлигини айтмоқда. Хўш, "Локомотив" клуби ва унинг сардори бунга қандай аргумент келтиради? Биз бир томонининг иддаосини эшитдик. Агар сўзламоқчи бўлса, нариги томонга ҳам минбар беришга тайёрмиз!
Норбой муаллим ўзбек футболидаги энг оғриқли муаммоларни тақдим этишни бошлаганидан хабарингиз бор. Бир неча кун аввал, барча ёлғончига чиқарган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью уюштирган эди. Энди, "Локо" футболчилари борасида букмекерлик компанияси томонидан тақдим қилинаётган фактларни эътиборингизга тақдим этди. Қадрли футболимизга бефарқ бўлмаган инсонлар, унутманг, Норбой Муаллим бор экан, ёпиқ қозонлар ёпиқлигича қолиб кетмайди.
P.S: Бу ташқи манбадан келган иш кейинчалик футболимиз зарарига ишламаслиги учун ЎзПФЛ ва ЎФАдан бу масалани чуқур текширувдан ўтказишини сўраймиз!
Норбой Муаллим
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди