07:25 / 05.09.2022
977

Тен Хаг: “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади

Тен Хаг: “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 6-тури доирасидаги "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.

Ҳисобни “Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Антони очган бўлса, Маркус Рэшфорднинг дубли клубга қимматли очкони тақдим этди.

Биз Англия Премьер лигасининг турнир жадавали етакчиси устидан ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандмиз.

Жамоамиз муваффақиятсизликларга бардош бера олишини кўрсатди, бу бизнинг менталитетимиздан далолат беради. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб борамиз.

Антони ва Рэшфорд ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар ўйин давомида рақиб дарвозасига таҳдид қилишдан тўхтамадилар. Биламан, бизда жуда кучли ҳужумчилар бор. Футболчиларимизнинг тезкорлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Улар биринчи марта бирга ўйнашди, лекин ўзларини йўқотиб қўймади. “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади
”, - деди тен Хаг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тен Хаг: “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади