2 кундирки, футболимиз ихлосмандларининг бор эътибори Тошкентнинг "Локомотив" клуби атрофида содир бўлаётган воқеаларга қаратилган.
Бироз аввал "Спортс.уз" нашри "темирйўлчилар" сардори ҳақидаги маълумотларни сиздириб юборган шахс гапларидан тониб, фейк тарқатгани ва футболчиларга туҳмат қилганини билдириб, барчадан узр сўрагани тўғрисида маълумот берди:
"Салом, узр. Мен "Локомотив"нинг чин мухлисиман. Уларни ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Охирги пайтларда кўп мағлубиятга учрагани учун, ғазабланиб шу ишга қўл урдим. Мен Ўзбекистондаги барчага соҳта хабар жўнатган эдим. Футболчиларнинг расмларини интернетдан кесиб олдим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман!"
Тасдиқланди
"Локо"нинг хитойлик "мухлиси" ўтган гал ўзини тотализатор кантораси инспектори сифатида таништирган эди. Махарадзе ҳақидаги хабар ОАВга сизиб чиқиши билан "Championat.asia"да қилган чиқишимда унинг ҳеч қайси букмейкурга алоқаси йўқлиги ҳақида ёзгандим. Мана, 48 соатдан кейин ўзи ҳам тан олди.
Яна қайтараман: хабарларни сиздирган шахс на мухлис, на инспектор. У мижозлари (футболчилар)нинг ўйинига нолегал кантораларда ставка қилиб, даромадни улар билан бўлишадиган жиноятчи. Ўзаро муносабатлар катта маблағга "куйган" "Локо мухлиси" Кахини қурбон қилиш орқали бошқа шерикларига таҳдид қилган бўлиши мумкин.
Нега чекинди?
Ҳеч ким "хитойлик мухлис" нега бир думалаб, ортга қадам қўйганини тушунмаяпти. Бу вазиятда ақллироқ одамлар шунақа хулоса қилиши мумкин: "Махарадзе тўғрисидаги маълумотлар тарқалганидан кейин ишнинг ичидаги бошқа шериклар қўрқди ва ўртадаги қарзни узиб, "хитойлик мухлис"нинг оғзини ёпишди".
Аммо бу вариант ҳам хато бўлиши мумкин. Championat.asia'га маълум бўлишича, ЎФА қошидаги инспекция мазкур иш бўйича ФИФА ва ОФКнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қиляпти. Хабарни сиздирган киши фақат Ўзбекистон чемпионатига "ставка" қилмаслиги аниқланган. Шу туфайли халқаро ташкилотлар унинг шахсиятини аниқлашга жиддий тарзда ҳаракат қиляпти. Бу терговда иштирок этаётганлар томонидан "хитойлик мухлис"га етказилган, у шу туфайли чекинган бўлиши мумкин. Чунки Чин юртида бизникидан фарқли равишда спортдаги товламачилик учун ҳам қўрқинчли жазолар муқаррар.
Тўхташ йўқ!
Юқоридаги баёнотдан кейин мухлисларнинг кайфияти тушиб кетди. Кўпчилик иш шу нуқтада тўхташи, Кахи оқлаб юборилишини кутяпти. Бу хил фикрларга муносабат олиш учун ЎФА билан боғландик.
"Хавотирга ўрин йўқ! Бу иш ҳеч қанақасига тўхтаб қолмайди. Масъуллар ярим тун бўлишига қарамай, ҳозир ҳам шу масалада ишлашяпти", — дейилди қўнғироқда.
Куни кеча Равшан Эрматов билан шу мавзуда суҳбатлашган эдик. Равшан ака барча хотиржам бўлиши, "Махарадзе иши" охирига етказилишини ташкилот президенти Абдусалом Азизов шахсан хоҳлаётганини айтди.
Тўлабек Акрамов билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибмиз. "Локо" раҳбарияти иш охирига етказилишини ҳаммадан кўпроқ хоҳлаяпти. Шундай экан, хавотирланманг. ЎФА қошидаги махсус инспекцияга ишонамиз ва айбдорлар тўлиқ жазоланишидан умид қиламиз. Сиз ҳам вазиятдан чалғимай, воқеалар ривожини кузатиб боринг.
Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди