21:29 / 09.09.2022
1 081

Суперлига. «Пахтакор» «Meтaллург» устидан иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилди

Суперлига. «Пахтакор» «Meтaллург» устидан иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилди
Фото: «Пахтакор»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида «Пахтакор 9 сентябрь, жума куни ўз майдонида «Meтaллург»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 34-дақиқада Пшемислав Банашак мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Аббос Файзуллаев «шерлар»нинг иккинчи голини урди. Шу тариқа Пойтахт клуби ғолибликни қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 35 тага етказди ва 1-ўринга кўтарилиб олди. «Meтaллург» эса 20 очко билан 8-поғонани банд этди.

«Пахтакор» — «Meтaллург» 2:1
Голлар:
0:1 — 24 Забиҳилло Ўринбоев, 1:1 — 34 Пшемислав Банашак, 2:1 — 56 Аббосбек Файзуллаев.

«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 68), 10. Драган Черан (Диёр Холматов, 83), 13. Илия Мартинович, 17. Достонбек Ҳамдамов (Аббос Файзуллаев, 46), 19. Пшемислав Банашак (46. Шаҳриёр Жабборов, 90+2), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.

«Metaллург»: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 9. Забиҳилло Ўринбоев (19. Эргаш Исмоилов, 63), 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброрбек Тошқўзиев (7. Бобурбек Фарҳодов, 63), 18. Анвар Ғофуров, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 30. Иброҳим Ибрагимов, 80. Фаррух Иброҳимов, 97. Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантиришлар: Керим Палич (32), Одилжон Ҳамробеков (41), Александр Лобанов (58), Фарҳод Бекмуродов (62), Шаҳзод Азмиддинов (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Пахтакор» «Meтaллург» устидан иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилди