date
views 5 173

Жанжалкаш Гаттузо Қозоғистон термасини бошқариши мумкин

Жанжалкаш Гаттузо Қозоғистон термасини бошқариши мумкин

Италия термаси ва “Милан” клуби собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда Италиянинг “Пиза” жамоаси устози Женнаро Гаттузо Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Қозоғистон футбол федерацияси италиялик мутахассисни мамлакат терма жамоасига таклиф қилмоқчи. Бироқ, у аввалига “Пиза” билан Италия учинчи дивизиони чемпионатини якунлаб олиши талаб қилинмоқда. Шундан сўнггина томонлар ўзаро музокараларни бошлайди.

Футболчилик пайтида жанжаллари билан машҳур бўлган Гаттузо бир неча кун аввал мураббий сифатида ҳакам билан тортишиб, номақбул сўзларни ишлатгани учун мавсум сўнггига қадар дисквалификация қилинди, деб хабар беради "Даракчи" нашри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанжалкаш Гаттузо Қозоғистон термасини бошқариши мумкин