964
Иван Бошкович: "Ўйиндан олдин бизда маълум режа бор эди. Бу режани ишлади деса ҳам бўлади"
Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугун икки очко йўқотдик. Бизда ўйиндан олдин маълум режа бор эди, бу режани ишлади деса ҳам бўлади. Биз бундай ўйин бўлишини, қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимизни кутгандик. Бошида ҳаяжон бўлди, аммо йигитлар бунга чидашди. Ўз вазиятларимизга эга бўлишимизни билгандик. Иккинчи бўлимда бирга-бир вазият юзага келди. Бу албатта футбол, мен ўша вазиятни изоҳсиз қолдирмоқчиман.
Бу каби ишлар билан шуғулланидиганлар бор. Ўз футболчиларимни бундай яхши ўйин билан табрикламоқчиман. Биламан чиройли ўйин кўрсатмадик. Аммо интизом борасида йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди. Балки бугун уч очко ололмагандирмиз, аммо кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонамиз. Тайёргарлик учун 15 кун бор. Вақт етарли, энди жамоа билан ўз устимизда ишлаймиз.
- Бугун бешта ҳимоячи билан майдонга тушдингиз. Бу тактика айнан Бошковичнинг услубими ёки бу рақибдан келиб чиқиб танланган қарормиди?
- Баъзида ўзгаришлар қилиш керак бўлади. Биласизми, ҳозирда "Бунёдкор"да жуда қийин вазият. Биз ҳеч қачон бундай ўринда бўлмаганмиз. Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини анализ қилдик ва бугунги ўйинга шу каби тактика танланди. Келажакдаги тактикамиз вазиятдан келиб чиқиб танланади. Рақиб, жароҳатлар ва жамоанинг ҳолатига қараб. "Бунёдкор" майдоннинг рақиб томондаги қисмидда ҳаракат қилиши кераклигини, вазиятлар яратиши, тўпга эгалик қилиши кераклигини биламиз.
- "Бунёдкор" ушбу мавсумда 11 кишидан кўра 10 киши бўлиб яхшироқ ўйнамоқда...
- Бу менимча мотивация натижаси. Биз қаерда турганимизни жуда яхши биламиз. Йигитлар билан ўйин давомида интизомни сақлашга келишдик ва буни уддасидан чиққанимиздан мамнунман. Шу сабаб ҳам уларга эътироз йўқ. Улар берилган топшириқни яхши даражада бажаришди. Бир киши кам бўлиб қандай ўйнаш кераклигини кўрсатишди. Ўйлашимча, рақиба бирорта ҳам яққол вазият ярата олмади.
- Биринчи ўйин мураббийга мотивация берадими ёки устунликми?
- Ўйлашимча, ҳа. Лекин менинг ишимга узоқроқ муддатдан сўнг баҳони беришингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...