1 397
Никола Лазаревич: "Сизлар бутун мавсум давомида жамоангизни тортиб юрган айрим кимсаларнинг ёрдамидан кўра анча яхшироғига лойиқсизлар"
Cоcа Cоlа Суперлигаси 19-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.
Ўйин ҳақида
— Барчага хайрли кеч. Биласизми, шуни таъкидлашим керакки, мавсум олдидан "Навбаҳор"нинг ўйинларини, тайёргарлигини томоша қилганимдаёқ уларни чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири деб айтгандим. Буни тан олишим лозим. Аммо бундан кейин нималар юз бергани борасида саволлар бор. Охирги уч ўйинда ҳакамлик борасида тушунарсиз саволлар кўпайиб кетмоқда. Бу ерда ҳакамлик қандай бўлса шундай. Бу ҳаммага аён. Ўзбекистонликларнинг барчаси бу ердаги ҳакамлик қандай эканлигини яхши билади.
Бугунги ўйинга келсак, бизга қийин бўлишини олдиндан билгандик. Икки сафардан бери буни кўрмоқдамиз, учинчисида ҳайрон қолиш шарт эмас. Менда сизларга ва раҳбариятингизга саволим бор. Мен Наманган раҳбариятини ҳурмат қиламан. Сизлар бораётган йўл тўғрими? Наманганлик мухлислар, сизларни ҳурмат қиламан, қўллаб-қувватлайман. Сиздан ҳам шуни сўрамоқчиман. Яхши, чемпион бўлишингиз мумкин. Аммо сизлар чемпион бўлмоқчи бўлган йўл тўғрими?
Сизлар бутун мавсум давомида жамоани тортиб юрган айрим кимсаларнинг ёрдамидан кўра анча яхшироғига лойиқсизлар. Майдонда ҳаммаси кўриниб турибди. Видеода ҳам ҳаммаси аниқ кўриниб турибди. Яна бир марта мухлислардан сўрамоқчиман: Шу тарзда чемпион бўлмоқчимисизлар? Мана шу йўл орқали чемпион бўлмоқчимисизлар? Бу савол сизга. Чемпионликка муносиб эканлигингизга умуман шубҳам йўқ. Сизда яхши жамоа, мураббийлар, захира ўйинчилари бор. Мен чин дилдан гапиряпман. Сизлар бу тарзда чемпион бўлишга лойиқ эмассизлар. Ўзбекистонда исталганча чемпион бўлишингиз мумкин, аммо ОЧЛда бундай бўлмайди.
Тўғри тушунинг, биз хорижликмиз. Биз бу ерга ишлаш учун келганмиз. Бу ердаги вазиятни ҳис қилганимиздан сўнг бизда ҳеч қандай умид қолмайди. Пулимизни ишлаймиз ва уйимизга қайтиб кетамиз. Барча муаммолар эса сизлар билан қолади. Бу муаммолар бугун пайдо бўлиб қолмаган буни яхши биласизлар. Бу муаммолар 10, 15 балки 20 йиллик муаммолар. Мен яна қайтараман, бу ерда истеъдодлар жуда кўп. Миллат сифатида истеъдодларга тўласизлар. Сизларга бундай йўлдан юриш керак эмас.
Сизлар тўғри йўлдан юришингиз, ривожланишингиз керак. Шундагина эртага Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлишингиз мумкин. Бу йил эса нима бўлаётганини яратган кўриб турибди. Наманганда атмосфера жуда ҳам ажойиб. Бугун тўқсон дақиқа давомида спектаклда ўтиргандек ҳис қилдим ўзимни. Мухлислар шунчаки ажойиб.
- Сиз айтаётган бошқа йўл қандай?
- Фақат ҳалол футбол. Ҳеч қандай ҳакамларнинг аралашувисиз тоза футбол. Мен шунчаки ўз фикримни айтдим. Мен бугун борман эртага йўқ. Мен Наманган эмас, умуман ўзбек футболи ҳақида гапиряпман. Балки хато қилаётгандирман.
- Сиз айнан қайси вазиятга норозилик билдиряпсиз. Ўйинчимизнинг қўлига тўп тегиб пенальти белгиланган вазиятгами? Сизнинг мамлакатингиз Сербияда шу каби вазиятда пенальти бериладими? Ўйинчи орқа тарафи билан турганди. Футболчи ҳаводан ерга тушаётганда бошқа имконияти бўлмайди. Ҳужумчи бош билан зарба берганида ҳимоячи билан бир метр масофада турганди. У ҳеч нарсани кўрмайди ва ерга йиқилади. Ерга йиқилаётганда у қўлини йиғиши керакмиди?
- Ҳа, бу қўл билан ўйин ҳисобланади. Хўп, майли. Бугунги ғалаба билан "Навбаҳор"ни табриклайман. Ажойиб жамоа. Бугун ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Фақатгина ўйин борасида жамоани табриклайман. Сизларга келажакда омад тилайман.
- Барчанинг номидан ўзбек футболи учун қайғураётганингиз учун раҳмат айтамиз. Аммо ўзбек футболи ортидан пул ҳам топяпсиз. Шу сабаб ҳам сизга энг яхшиларини тилаймиз...
- Раҳмат ҳаммага. Омад.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...