
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) WBC, WBО, IBF, WBА камари эгаси Сауль Альварес ўзининг азалий рақиби Геннадий Головкин билан 3-жангда рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Сауль Альварес очколар ҳисобида (116-112, 115-113, 115-113) ғалаба қозонган ҳолда, ўз камарларини сақлаб қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Алвареснинг жанглар статистикаси 58-2-2 (39 КО)га ўзгарган бўлса, Головкинда бу кўрсаткич 42-2-1 (37 КО) кўринишига келди.
Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи ва учинчи баҳсларса Канелонинг қўли баланд келди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар