1 485
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи: Асосий мақсадимиз Саудия Арабистонини мағлуб этиш эди
2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг энг кучли жамоалари қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам мезбон сифатида мазкур мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоамиз, режага мувофиқ, мусобақага қадар бир нечта йиғинлар ўтказиши, халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши, бир қанча футболчиларни селекция қилиб бориши режалаштирилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа бўлими жамоа вакилларидан мазкур йиғин, саралаш босқичидаги иштирок ва кейинги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқди.
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов:
— Барчага маълум, Саудия Арабистонидаги Осиё кубоги саралаш босқичида қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган эдик. Лекин бу мусобақа биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Сабаби, биз кейинги йилги турнирда нафақат мезбон, балки фаворитлардан бири сифатида иштирок этишни мақсад қилгандик. Шу сабабли ҳам бу босқичда бор имкониятларимизни намойиш этдик.
— Футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдингизми? Олдинда қилиниши керак бўлган қандай ишлар бор?
— Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига келадиган бўлсам, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки бу йиғинга жисмоний-руҳий жиҳатдан тайёр футболчилар жалб этилган эди. Режа бўйича иш олиб бордик, лекин олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ёшларимиз келажакда профессионал футболчи бўлишлари учун биз ҳам уларнинг ўзлари ҳам ҳаракат қилишимиз лозим. Улар индивидуал жиҳатдан ўсишлари, ўз устида ишлаб боришлари керак.
— Қайси ўйинлар сиз учун қийинроқ кечди? Хусусан, Саудия Арабистонига қарши тарихий ғалаба ҳақида нималар дея оласиз?
— Шубҳасиз, энг қийин баҳс Саудия Арабистонига қарши ўйин бўлди. Сабаби, рақибимиз жуда кучли эди. Таркибида маҳоратли ўйинчилари ҳам кўп. Шунинг учун бу ўйинда қийинчиликка дуч келдик, лекин шу ўринда футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар майдонда борини бериб ҳаракат қилиб, охиригача курашдилар. Йиғиннинг илк куниданоқ асосий мақсадимиз Саудия Арабистонини мағлуб этиш эди, буни устида ишладик. Шу иштиёқ туфайли ҳам ғалабага эришдик, деб ўйлайман.
Жамоа футболчиси Миркомил Абдураззоқов:
— Японияда бўлиб ўтган йиғиндан сўнг бизга яна бир яхши имконият тақдим этилди. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишимиз айтилди. Биз бундан хурсанд бўлдик. Чунки бу нималарга қодир эканимиз, қайси томонларда эса кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берарди.
— Мураббийлар асосан нималар устида ишлашди?
— Мураббийларимиз йиғиннинг илк куниданоқ тактик ва жисмоний машғулотларни олиб боришди. Олдимизда муҳим турнир тургани, биз кейинги босқич масаласига чиққанимизни унутишимиз шартлигини уқтириб келишди. Шу туфайли бўлса керак, барча учрашувларда ғалабага ташна бўлиб майдонга тушдик.
— Турнирдаги энг қийин баҳс қайси бўлди?
— Энг қийин баҳс, албатта, Саудия Арабистони билан ўтказилган ўйин бўлди. Бу жамоа ҳар томонлама кучли эканини, бироқ уларни мағлуб этиш орқали ўз имкониятларимизни намойиш этишимиз кераклигини бизга айтишди. Ўйин давомида ҳар иккала тарафда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бироқ якунда биз барибир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Сўнгги турда Хитой билан ҳам осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Биринчи бўлимнинг охирига келиб бир киши кам қолдик. Лекин ўйиннинг сўнггигача биз ўз устунлигимизни намойиш қилиб, ғалаба қозондик.
Манба: ЎФА матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?