Хабарингиз бор, 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли жамоалари бош соврин учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон вакилларига қарши баҳс олиб боради.
Бугун ЎФА раҳбарияти мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Унга етарлича тайёргарлик кўрилгани, бир қанча йиғинлар ва халқаро учрашувлар ташкил этилгани қайд этилди. Футзал терма жамоамиз йирик турнирларда мунтазам иштирок этиб келаётгани айтилиб, бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринни қўлга киритишга тилак билдирилди.
Бутун халқимиз, футбол жамоатчилиги ва мухлислар мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаши, вакилларимиз эса бирдам бўлиб, Ватанимиз шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиши кераклиги таъкидланди.
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футзалчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Равшан Ирматов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Осиё кубогидаги иштирокини 27 сентябрь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?