Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугундан Қувайтдаги Осиё чемпионатида ўз юришини бошлади. Гуруҳ босқичининг дастлабки турида Туркманистонга қарши тўп тепган вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин ўтади. Яхши тайёрланган эдик. Натижа ҳам шунга мос бўлди. Навбатдаги баҳсга бугунданоқ тайёргарликни бошлаймиз. Туркманистонга келсак, улар Тошкентда бизга қарши муносиб қаршилик туғдира олишганди. Биз қийналгандик. Бугун расмий ўйинда ғалаба қозондик. Мақсадимиз йўлида исталган рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз. Мухлислардан бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.
Баҳрайн ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Насиб қилса, бу терма жамоага қарши бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Ропиев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?