ОФК Кубоги ҳудудлараро финал босқичи доирасидаги "Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити" ўйини ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди - 5:3.
Мазкур ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида "Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи Боян Ходак ва жамоа сардори Пауло Жозе иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.
Боян Ходак (бош мураббий):
- Авваламбор, бугунги ўйин учун ташаккур! Баҳс олдидан айтгандим, Ўзбекистон жамоаларининг даражаси Малайзияникидан кучлироқ. Шундан келиб чиқиб, биз қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйнашни истагандик. Рақибга ҳужум яратишига ҳалақит қилишимиз, уларга тўсқинлик қилишимиз керак эди. Менимча, биз бу вазифани уддаладик. Бизда ҳам 2-3 та яхши вазиятлар бўлганди. Улардан фойдалана олмадик ва пенальтилар сериясигача бордик. Якунда эса омад бизга кулиб боқди. Мен бундан жуда ҳам хурсандман!
Биз кичик клубмиз, бюджетимиз ҳам шунга яраша. Шу аҳволда бу босқичга етиб келганимиз қувонарли ҳолат. Орзуга етишиш учун охиригача ҳаракат қиламиз, албатта!
Пауло Жозе (футболчи):
- Биз бугун яхши ўйнадик. Айниқса, ҳимояда намунали ҳаракат қилдик. Биринчи тўпга эга чиқишда рақибдан қолишмадик. Аввалдан шундай ўйнашни режа қилгандик. Биз рақибларимизни кўп вазиятларда хавфсизлантиришга эришдик. Уларга имкон бермаслигимиз керак эди. Режамиз тўлиқ амалга ошди, дея оламан.
Ўйиндан олдин пенальтилар сериясига ҳам алоҳида тайёргарлик кўргандик. Дарвозабонимизга ишонгандик. У фантастик ўйин намойиш этди. Бугунги ўйин учун ҳаммага раҳмат!
- Бугунги ғалаба сиз учун қанчалик аҳамиятга эга? (Мураббийга)
- "Сўғдиёна"нинг олдинги ўйинларини кўриб чиққандик. Улар жуда кўплаб вазиятлар яратиб, голлар уришда ҳам яхши натижа қайд этганди. Асосий мақсадимиз - уларни ҳужумда зарарсизлантириш эди. Режаларимиз амалга ошди. Ўта муҳим ўйинда қийин ғалабани қўлга киритдик.
- Ўтган матбуот анжуманида "гол уриш муҳим эмас, жамоам ғалаба қозонса бўлди", - деган эдингиз. Бугун гол урилмади ва клубингиз зафар қучди. Бунга нима дея оласиз? (Футболчига)
- Бугун гол урмадик. Сабаби, асосий эътибор ҳимояга қаратилди. Шунга қарамай, мен натижа учун хурсандман.
Дарвозабонимиз ажойиб сейвлар намойиш этди. Тўғри, ўйин вақтида гол ура олмадик. Аммо пенальтилар ҳамма имкониятдан фойдалана олдик.
- Олдинда финал... "Куала-Лумпур"ни келгуси босқичда янада ҳужумкор жамоа кутиб турибди. Бунга қай даражада тайёрсиз?
- Мураббий сифатидаги вазифам - рақибни тўхтатиш. Ҳар босқичга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Уларни ҳам батафсил ўрганиб чиқамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи