Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори Элдор Шомуродовнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган ProSports Management компаниясининг Осиёдаги лойиҳаларига раҳбарлик қилувчи Қаҳҳор Мўминов “Спорт экспресс” газетасига катта интервью берди.
Интервьюнинг биринчи ва иккинчи қисмларини мухлислар эътиборига ҳавола этгандик. Бу гал суҳбат мавзуси Жозе Моуриньо ва Элдор Шомуродов муносабатларига қаратилди.
- Моуриньо мулоқотда қандай?
- Мистер билан раҳбаримиз Герман Ткаченко доимий алоқада. Ўйлашимча, у мураббий ҳақида кўпроқ маълумот бера олади. Биз 2018 йилги жаҳон чемпионатида бир-икки маротаба учрашгандик. Моуриньо билан мулоқот қилиш осон эмас. Қадрини билади.
Сизларга Генрих Мхитарян Элдор Шомуродовга айтиб берган ажойиб воқеани гапириб беришим мумкин.
- Эшитайликчи...
- Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган даврда унга Мхитаряннинг ўйини ёқмаган. Ўйиндан кейин Жозе футболчига эътироз билдириб, “Генрих, сен бугун ёмон ўйнаганингни тушундингми?”, деган. Мхитарян “Мураббий, гапингизга қўшила олмайман. Ҳа бу менинг энг зўр ўйиним эмас, лекин сиз айтгандек ҳам бўлмади”, деб жавоб қилган. Моуриньо, “Майли, ҳали ўйин таҳлилида кўрасан”, деган экан.
- Таҳлилда нима бўлган экан?
- Учрашувни томоша қилишган. Моуриньо ўрнидан туриб: “Тан олишга мажбурман, Тортишувимизда Генрих ҳақ бўлган экан. У ёмон ўйнамабди. Аксинча, расво ўйнаган экан”, дебди.
- Моуриньо “Аталанта” билан ўйиндан кейин Шомуродовга нима деди?
- Ҳеч нарса бўлмаган. Моуриньо бунақа вазиятларга эътибор қаратмайди. Ҳаммасини жуда яхши тушуниб турибди. Гол урмаган бўлса, ўз йўлига...
- “Рома” Шомуродов учун жуда юқори планка эмасми?
- Хўш, энди нима қилиш керак, жардан пастга сакраш керакми? “Рома” Элдорни ўзи танлаган, уларни ҳеч ким унинг трансферини сотиб олишга мажбурлагани йўқ. Сиз қандай қилиб, одамларни бир футболчи учун 20 миллион еврога яқин маблағни сарфлашга мажбур қилишингиз мумкин?
- Шомуродовнинг ўзида рақобат қилиш учун ишонч уйғондими, масалан Тэмми Абрахам билан?
- Моуриньонинг Шомуродовга тил билишдан ташқари иккинчи эътирози айнан мана шу масалада: Элдор ўзини “бўри”дек ҳис қилиши кераклиги бўлганди! Туғма мулойимлик, интеллигентлик, камтаринлик қайсидир маънода Элдорга ҳалақит қиляпти. У ўзидан мана шу нарсаларни чиқариб ташлаши керак. Осиёлик футболчиларда жуда кўп ижобий ҳислатлар бор. Улар тартиб-интизомли, содда, лекин техник базаси юқори. Лотин Америкасидан келган ўйинчилар клубга ўтишдан олдин, ҳар бир тийин учун савдолашади, ўзбеклар эса умуман бундай эмас. Улар ҳар доим нимадандир бошлаш кераклигини тушунади. Мана шу тариқа, майдонда бошқаларни ҳаддан зиёд ҳурматлаш, бу ҳолатда камчиликка айланади.
- Буни тўғрилаш мумкинми?
- Мана ҳозир тўғрилаяпмиз. Элдорда бу борада ижобий ўзгаришлар бор.
- Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Камерун билан ўйинида Элдор Ҳожимат Эркиновга ақлбовар қилмас пас берди. Ажойиб пас. Эркиновга бўш дарвозани ишғол қилиш қолди холос. Кейин Элдорга “Дарвозага ўзинг тепишинг мумкин эди”, дедим. У бўлса “27 ёшимда голли пас узатишдан роҳатланяпман”, деб жавоб қилди.
Жирков, Павлюченко, Аршавин “Евро-2008”дан кейин Англияга кетганини эслайсизми? Улар камгап бўлгани учун тилни ўрганишни эплолмаганди. Ўзбеклар бу борада анча очиқ. Қолаверса, Шомуродовга унга шаҳарда кўрсатилаётган эътибордан воз кечиш осон бўлмайди.
- Нима, шаҳарда унинг йўлини тўсиб қўйишяптими?
- Бу борада шуни айтиб бераман. Уникига меҳмонга борган вақтим, Римда ниқоб тақиш мажбурий эди. Кўчада кетаётгандик. У ниқоб тақиб, кепка ва унинг устидан капюшон кийиб олганди. Ҳар 200 метрда тўхташга тўғри келарди. Одамлар ундан бирга суратга тушишни сўрарди ва миннатдорлик билдирарди. Буларнинг бари футболчи 10 дақиқа ўйнаётган паллада рўй берганди.
- Шомуродовнинг фаолияти қандай давом этади?
- Албатта, биз фақат “Рома” футболкасини кийиб юриш билан кифояланмаймиз. Қишда бу масалани яна кўтарамиз. Ўзгариш бўлмаса, бошқача қарор қабул қиламиз. Элдорнинг ёши 27 та ва у ҳали Европада ўйнамоқчи. Кейин эса, ўзи буни яшираётгани йўқ, Осиё лигаларидан бирида тўп тепмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи