Фото: «Пахтакор»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-турида «Сурхон» ва «Пахтакор» жамоалари 9 октябрь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ термизликлар пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасидан Рубен Санчес муваффақиятли фойдаланди. Бунга пойтахт клуби 31-дақиқада Аббос Файзуллаевнинг голи билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор голга тортадиган имкониятлар бўлди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол этилмади.
«Пахтакор» 39 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда ва пешқадам «Насаф»дан (41) икки очко ортда қолган. «Сурхон» очколарини 20 тага етказиб, 12-поғонани банд этиб турибди.
«Сурхон» — «Пахтакор» 1:1
Голлар: 1:0 – 2, пенальти Санчес, 1:1 – 31 Файзуллаев.
«Сурхон»: 13. Азиз Исоқов, 3. Бобур Акбаров, 5. Серхио Родригес, 7. Ислом Тошпўлатов, 10. Мурод Бобожонов (23. Абдул Азиз Юсупов, 87), 11. Луис Мигел (4. Жавоҳир Соҳибов, 66), 14. Рубен Санчес, 19. Нуриддин Ҳасанов (20. Иқбол Маликжонов, 59), 26. Улуғбек Абдуллаев (33. Тоҳир Шамсиддинов, 59), 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Сайдазимов (6. Жаҳонгир Аҳмадов, 87).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 5. Олександр Насонов, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Драган Черан (8. Азиз Турғунбоев, 72), 17. Достон Ҳамдамов (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 46), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 42. Аббос Файзуллаев, 46. Шахриёр Жабборов, 77. Достон Турсунов, 88. Шахзод Азмиддинов.
Огоҳлантиришлар: Шайдулов (68), Азмиддинов (90+3). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи