date

Марио Балотелли “Instagram”га қўйган расми учун расман узр сўради

Марио Балотелли “Instagram”га қўйган расми учун расман узр сўради

Ирқий камситиш ва антисемитизм акс этган расм жойлагани учун "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли узр сўради.

У ўзининг "Twitter" саҳифасида шундай деб ёзди:
"Мен кимнидир ранжитган бўлсам, узр сўрайман. Аслида ирқчиликка қарши ҳаракат сифатида расм жойлаган эдим. Аммо бу тескари таъсир берди. Тўғри, барча мексикаликларнинг мўйлови бўлмайди, ҳамма қора танлилар ҳам баланд сакрай олишмайди. Зиқналик яҳудийларнинг миллий хусусияти деб айтишга ҳаққим йўқ эди. Мен Супер Марио мультфильми расмидан фойдалангандим, бу қизиқарли ва кўнгилни ранжитмайдиган расм деб ўйлагандим. Яна бир бор узр "

Балотеллининг ҳаракатидан норози бўлган яҳудий етакчи ва раҳбарлар уни "эҳтиёт бўлиб расм жойлаш" ҳақида огоҳлантиришган.

Фото: Peter Byrne/PA
Текст: www.Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марио Балотелли “Instagram”га қўйган расми учун расман узр сўради