
Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Дастлабки медални уч ҳатлаб сакраш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Шарифа Давронова келтирди.
Аҳамиятлиси, у чемпионликни бу гал узунликка сакраш секторида тантана қилди. Ҳамюртимиз мазкур дастурни шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан якунлади. Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир атлетимиз Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.
1, Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 6,06 метр
2, Моҳам Мубсина (Ҳиндистон) – 5,91
3, Жиа Йин (Гонконг) – 5,81
4, Хушноза Шавкатова (Ўзбекистон) – 5,78 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар