
"Челси" клуби бош мураббийи Гус Хиддинк "Тоттенхэм"га (2:2) қарши ўйиндан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.
"Ўйин тугаши билан бир неча дақиқалар ўтгач, менга Раньери қўнғироқ қилди. У бизга ўйин учун миннатдорчилик билдирди, мен эса уни чемпионлик билан табрикладим.
Улар бунга лойиқлар.
Мен Раньерининг кўз ёшларини кўрмадим. Чунки, суҳбат видеоалоқада эмасди. Аммо, овози қалтираб чиқди. У беш марта раҳмат деди, ҳис-туйғулари осмон эди", - дейди Хиддинк. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар