20:11 / 09.11.2022
1 593

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади
Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсумдаги чемпиони номи 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги — 26-турда аниқ бўлади. Айни вақтда "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари олтин медаллар учун кураш олиб боришяпти.

Мусобақанинг махсус чемпионлик кубоги кимга насиб қилиши маълум бўлмаса-да, даъвогар жамоалар уни ўз мухлислари кўз ўнгида кўтаришни истайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар уч беллашув бўлиб ўтадиган стадионга кубок билан боради. Якунда ғолиб жамоа кубокни ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлаши учун шароит яратиб берилади.

Олтин медаллар масаласида эса вазият бироз чигал. Чемпионлик учун даъвогар 2 та клуб Тошкентда тўп тепиши ва нисбатан кўпроқ очко Тошкентда ўйнайдиган жамоада эканидан келиб чиқиб, олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилса, совринлар алоҳида етказиб берилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футбол ишқибозларини сўнгги турда стадионларга чорлайди ҳамда барча жамоаларга омад тилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади