19:30 / 10.11.2022
1 721

Бокс ОЧ—2022. Саиджамшид Жаъфаров финалга чиқди. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда енгилди

Бокс ОЧ—2022. Саиджамшид Жаъфаров финалга чиқди. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда енгилди
Саиджамшид Жаъфаров
Фото: Бокс федерацияси / Азиз Тўхтамуродов

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. 10 ноябрь куни ярим финал доирасидаги бир нечта жанг ортда қолди.

-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров Ҳиндистон вакили Сумитни мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасига эга чиқди. Финалда Саиджамшид қозоғистонлик Нурканат Раисга қарши рингга кўтарилади.

Шаҳзод Музаффаров (-54 кг) қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.

-60 кг вазн тоифаси вакили Атҳамжон Муҳиддинов эса Мўғулистон вакили Баярҳуу Буяндалаига енгилиб, финалдан қуруқ қолди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ҳам Қозоғистон вакилига қарши рингга кўтарилди. Дулат Бекбауовга қарши кечган жангда Асадхўжа 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа ярим финалда енгилган боксчилар мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

10 ноябрь куни яна қуйидаги ўзбекистонлик боксчилар жанг қилади:

+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Нарендер (Ҳиндистон) (18:30 дан сўнг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (20:10 дан сўнг)
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (21:00 дан сўнг)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Чу Эн Лаи (Хитой Тайпейи) (21:15 дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов — Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (22:15 дан сўнг)
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Аҳмат Сулайман (Иордания) (22:45 дан сўнг)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс ОЧ—2022. Саиджамшид Жаъфаров финалга чиқди. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда енгилди