00:37 / 14.11.2022
3 128

Моуриньо: Уни ўйнатмаслик – менинг қарорим!

Моуриньо: Уни ўйнатмаслик – менинг қарорим!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашувда хато қилган ҳимоячи Рик Карсдорпни кечирмаганини намойиш қилди.

Португалиялик мутахассис нидерланлиялик футболчига қишда ўзига бошқа жамоа топишини уқтирганди. “Торино” қарши ўтказилган жорий йилнинг сўнгги учрашувида мураббийлар штаби Рик Карсдорпни ўйин қайдномасига киритмади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Карсдорп оиласи билан Римни тарк этган ва клубга энди қайтмайди.

Журналистлар бош мураббий ғазабига дучёр бўлган футболчини Турин клубига қарши учрашувда учратмаганидан кейин бу ҳақда Жозе Моуриньога мурожаат қилди.

- Бу ўйинда Карсдорпдан фойдаланмадим ва бунинг сабабини у жуда яхши билади. Уни ўйнатмаслик – менинг қарорим, - деди Жозе Моуриньо.

27 ёшли Карсдорп “Фейеноорд” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўнг қанот ҳимоячиси “бўрилар” сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келаётган эди. Жорий мавсумда Рик ўн битта учрашувда майдонга тушган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: Уни ўйнатмаслик – менинг қарорим!