
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимда бир-биримизни ўргандик. Тезкор ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқдик. Ўзбекистон терма жамоаси бу нарсадан яхши фойдаланади. Майдон марказида тўп йўқотмасликка уриндик.
Иккинчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Голга яқин эдик. Бизнинг дарвозамиз олдида эса ҳеч қандай хавф бўлмади. Баъзи кичик вазиятларни ҳисобга олмаганда, албатта" - дейди Карпин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар