"Рома" "Будё-Глимт" вингери Сольбаккен билан шартнома тузди

"Рома" "Будё-Глимт" вингери Сольбаккен билан шартнома тузди
"Рома" "Будё-Глимт" ҳужумчиси Ола Сольбаккен билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
24 ёшли норвегиялик футболчи эркин агент сифатида Италия клубига ўтди. Унинг римликлар билан келишуви 2023 йилнинг 2 январидан кучга киради ва 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
"Рома" "Будё-Глимт" вингери Сольбаккен билан шартнома тузди
Футболчи "Рома"да 18-рақам остида ўйнайди.

Ола Сольбаккен 2020 йилнинг январидан бери "Будё-Глимт"да тўп тепади. Жорий мавсумда у жамоа сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар