
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичи 6-тури доирасида кечган «Зенит» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги ўйин сўнгида оммавий муштлашув содир бўлди.
Ҳакамнинг асосий вақт тугаганини билдирувчи ҳуштаги янграганидан кейин Квинси Промес («Спартак») ва Вилмар Барриос («Зенит») ўртасида тортишув юзага келди. Жанжалга Шамар Николсон («Спартак»), Далер Кузяев («Зенит») ва бошқа футболчилар, шунингдек, ҳар икки жамоанинг ходимлари аралашди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 27, 2022
Жанжал давомида Родригао («Зенит») Николсонга оёғи билан зарба берди, Николсон эса бунга мушт билан жавоб қайтарди. «Спартак» вакили Александер Соболев эса Барриосга қўли билан зарба берди.
Якунда ҳакам VAR ёрдамида олтита қизил карточка кўрсатди: Александр Соболев, Шамар Николсон, Александр Селихов (барчаси «Спартак»), Вилмару Барриос, Родригао ва Малком (барчаси «Зенит»).
Учрашувда «Зенит» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (4:2). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар