Россиялик таниқли мураббий Сергей Юран атрофида тарқалаётган хабарлар кўпчиликка қизиқ туюлаётгани шубҳасиз. Шунинг учун бу вазиятни диққат билан кузатаётганлар талайгина. Унга Ўзбекистон клубларидан таклиф бўлгани ҳеч кимни беэътибор қолдирмаган бўлса керак-а?
Бу масалада Sports.uz журналисти Юран билан боғланиб алоҳида интервью ҳам ташкил этди. Бироқ мураббий клублар номини ошкор қилгиси келмаяпти. Ўз навбатида россиялик журналистларнинг ҳам бу мавзуга қизиқишлари кучли бўлиб турибди. Таниқли нашр – “Спорт-Экспресс” ҳам Юраннинг Ўзбекистонда ишлаши борасида хабарлар чоп этяпти. Бунгача, унинг “Андижон”да иш бошлаши мумкинлиги хусусида миш-мишлар чиққан, ушбу нашр журналисти “Андижон” матбуот хизмати билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритганди ва бу хабар рад этилган.
Афтидан, “Спорт-Экспресс” бу билан енгил тин олмоқчи эмасга ўхшайди. Юранга айнан қайси ўзбек жамоалари қизиқиш билдираётганини ва қайси клубда иш бошлаши мумкинлиги уларни жуда қизиқтириб қўйган, чоғи. Негаки, рус ҳамкасбларимизнинг мазкур масала бўйича суриштирувлари давом этаётганга ўхшайди.
“Спорт-Экспресс” журналисти билан куни кеча суҳбатлашганимизда улар Сергей Юран билан боғлиқ тафсилотларнинг янги жараёнини айтди. Аниқроғи, мураббий Sports.uz'га ҳам, “Спорт-Экспресс”га ҳам берган интервьюсида Ўзбекистон клубларидан таклиф борлигини, бироқ номларни айта олмаслигини билдирганди. Бу эса юқорида айтганимиздек, россиялик ҳамкасбларимизда ҳам қизиқишни янада уйғотган. Шу сабабли нашр журналистидан яна қўнғироқ бўлди.
Гап шундаки, у "Химки" клубининг собиқ устози - Юранга қизиқаётган Ўзбекистоннинг иккита клуби – “Сўғдиёна” билан “Қизилқум” клублари бўлиши мумкинлигини айтди. Биздан айнан шу хусусида сўраганида “Сўғдиёна” жамоасида маҳаллий бош мураббий ишлаётганини айтдик. Лекин “Қизилқум”да ҳозирча бош мураббий йўқлигини маълум қилдик.
Яхши биласиз, “Қизилқум” жамоасини сербиялик Никола Лазаревич бошқарди ва мавсум якунлангач, навоийликлар билан хайрлашди. Ҳозирча чиндан ҳам “Қизилқум”да расман бош мураббий йўқ. Бунгача Асрор Алиқулов номзоди борлиги ҳақида эшитдик. Аммо ҳозирча клуб томонидан бирор-бир мутахассис расман бош мураббий сифатида таништирилгани йўқ.
“Сўғдиёна”даги вазиятни биласиз, чемпионат тугашига икки тур қолганида Ёрқин Назаров бош мураббий сифатида иш бошлади ва унинг шартномаси 2023 йилнинг охиригача мўлжалланган. У янги мавсум режаси билан машғул, ҳозирда. Шу боис бу вариант ҳақиқатдан йироқ, бизнингча (яна ким билади, дейсиз!). Лекин “Қизилқум” масаласида бир нима дейиш мушкул. Балки раҳбарият чиндан ҳам Юран билан боғлангандир, буниси бизга қоронғу. Аммо россиялик ҳамкасбларимиз шу маълумотни қаердандир олишибди. Қолаверса, Юранга юртимизда ишлаш насиб қиладими-йўқми, буни вақт кўрсатади.
Балки Сергей Николаевичга қизиқаётган клуб бошқадир?! Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Шуҳратбек Жўраев.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин