Анзур Исмоилов Жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилмоқда?
"Локомотив" жамоаси шифокори Аброр Пирриев ўзининг телеграм каналида қуйидаги постни эълон қилди.
Жаҳон чемпионатида бугунга белгиланган баҳс ҳақида ўйладим-у: Ким, қачондан буён Марокашга мухлислик қилаётганини билмадим-у, лекин Анзур Исмоилов аввалбошдан шу термага ишқибозлик қилаётгани аниқ, деган ўй хаёлимдан ўтди. Чунки марокашлик турмуш ўртоғи ватан жамоасига мухлислик қилиб тургандан кейин...
Тахминимни текшириб кўриш учун Анзурга қўнғироқ қилдим: — Албатта Марокашга, – дадил жавоб берди у. Суҳбат баҳонасида оила даврасидан сал четроққа ўтди шекилли, гурунг охирида қўшиб қўйди:
– Турмуш ўртоғим ва болаларимга қўшилиб мен ҳам Марокаш томонман деб турсам-да, аслида ўзим Бразилияга мухлислик қилаётгандим. Буни қаранг, қовун тушириб қўйишди. Энди эса фақат Марокаш деб турибман. Хуллас, мухлислик учун жамоа танлашда аёлим ва болаларим мени мағлуб этишди...
Яна қанча тўптепаримиз мухлис жамоа масаласида турмуш ўртоғига ютқазди экан, а..? “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди