
“Допинг дастури” мавжудлиги тўғрисидаги айбловлар тасдиқланса Россия терма жамоаси жорий йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидан четлатилиши мумкин.
Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах Frankfurter Allgemeine Zeitung немис нашрига маълум қилди, дейилади "Даракчи" нашрида.
Навбатдаги допинг-можароси Москванинг антидопинг лабараторияси собиқ бошлиғи Григорий Родченковнинг интервьюсидан сўнг авж олди. Унинг айтишича, Сочидаги қишки Олимпиада ўйинларининг камида 15 нафар ғолиби “допинг дастурининг” самараси саналади.
Россиялик атлетларнинг Олимпиада-2016 иштироки WADA ўтказган тергов ишлари натижаларига боғлиқ, дейди Томас Бах.
Агар айбловлар тасдиғини топса, халқаро федерациялар ва Халқаро Олимпия қўмитаси тегишли қарор қабул қилишга мажбур бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар