
"Астон Вилла" жамоасининг матбуот-хизмати клуб эгалари ўзгарганини эълон қилди.
2006 йили бирмингемлик клубни сотиб олган Рэнди Лернер 62,2 миллион фунт эвазига "Астон Вилла"ни Хитойнинг Recon Group компаниясига сотиб юборди.
Аввалроқ, келишув қиймати 60 миллион фунтни ташкил қилиши маълум бўлганди. Айтиш жоиз, Recon Group холдинги хитойлик тадбиркор Тони Сяга тегишлидир.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" якунланган мавсум якунига кўра, ўз тарихида илк бор АПЛ мусобақа жадвалида 20 ўринни банд этиб, Чемпионшипга тушиб кетди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар