
Португалиялик истеъдод соҳиби Жоау Фелиш фаолиятини "Туманли Альбион"да давом эттиради.
"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, у "Челси" сафига кўчиб ўтади. Лондонликлар ушбу трансфер учун "Атлетико" ҳисоб рақамига 11 миллион евро тўлайди. У мавсум сўнгига қадар АПЛда ижара асосида тўп тепади. Томонлар келишувга эришган, расмий хабар тез орада эълон қилинади.
Аввалроқ, Жоаунинг хизматига "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Аммо маълум бўлишича, ҳужумчига "Челси" лойиҳаси кўпроқ маъқул келган.
23 ёшли футболчи мадридликлар либосида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар