date
views 351

Расман! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Расман! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди
Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Шуҳрат Муҳаммадиев 2013-2016 йиллар “аждарлар” билан тўрт маротаба чемпионатнинг бронза медалларини, бир марта Ўзбекистон кубоги ва бир марта Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритган. Шундан сўнг Муҳаммадиев фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоаларида давом эттириб, яна “Насаф”га қайтди.

"Ўз уйингга хуш келибсан, Шуҳрат!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Бироз аввал бу трансфер ҳақида сайтимиз журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" канали орқали маълум қилганди.

Манба: “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди