1 177
“Торино” ҳам, “Лилль” ҳам Шомуродовдан қуруқ қолиши мумкин. Учинчи жамоа Элдор учун ҳар қандай шартни бажаради!
Қишки трансферлар ойнаси охирига яқинлашгани сари Элдор Шомуродовнинг бозори янада қайнай бошлади.
“Рома” раҳбарияти ўзбекистонлик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёрлигини билдирганидан кейин А Сериянинг бир неча жамоаси пойтахт клубига легионеримизни сўраб мурожаат қилди. Хусусан, “Монца”, “Специя”, “Кремонезе”, “Торино”, “Самдория”, “Фиорентина”, “Верона”, “Салернитана” каби жамоалар ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олишга тайёр эди.
Ҳозиргача “Торино” Шомуродовга асосий даъвогар сифатида тан олинмоқда. Туринликлар бир неча маротаба музокарага киришди. Улар Элдорнинг розилигига ҳам эришган. Бироқ, “Рома” спорт директори футболчи учун бадал пулини ҳозирнинг ўзи тўлиқ тўлаш ёки тўловни ёзда амалга ошириш мажбуриятини олишни талаб қилмоқда.
Ҳамма клубларга қўйилаётган айнан мана шу талаб Шомуродовнинг трансферига тўсқинлик қилмоқда.
Миланда бўлган спорт директорлари учрашувида туринликларни Тьягу Пинтони Шомуродовни қўйиб юборишга кўндира олмагач, яна бир жиддий даъвогар чиқди. Илгари “Рома”да ишлаган “Лилль” бош мураббийи Паулу Фонсека ўзбек ҳужумчисини Франция чемпионатига олиб кетмоқчи.
Французлар таклиф қилаётган 13-14 миллион евро миқдоридаги пул “Рома” мутасаддиларига манзур келди. Бироқ, Элдор Шомуродов Италияни тарк этишга шошилмаётгани бу трансферни тўхтатиб турибди.
Нуфузли манбалардан бири - https://footballnews24.it сайти журналисти Массимо Ротондининг маълум қилишича, Шомуродовдан “Торино” ҳам, “Лилль” ҳам қуруқ қолиши мумкин. А Серия аутсайдери “Кремонезе” ҳужумчига эга чиқиш учун учинчи уринишни амалга оширмоқда. Кремонеликлар бу гал “Рома” қўйган ҳар қандай талабни бажаришга рози.
“Кремонезе” Италия чемпионатида ҳали ғалаба қозонмаган ягона жамоа ҳисобланади. Атиги етти очко жамғарган кремонеликларнинг мусобақа жадвалидаги аҳволи жуда оғир. Улар катта эҳтимол билан қуйи лигага тушиб кетади.
Элдор Шомуродов буни яхши англаб турибди. Гарчи “Кремонезе” Элдорни трансфер қилиш ҳаракатларини биринчи бошлаган бўлса-да, икки марта Шомуродовдан рад жавобини олди.
Эътиборлиси шундаки, Шомуродов уларнинг таклифини қабул қилмаганига қарамай, “Кремонезе” ҳали ҳам бу трансфер учун жиддий курашмоқда.
“Кремонезе” ҳужумчи учун курашаётгани ҳақидаги хабарларни таниқли инсайдер Жанлука ди Марционинг gianlucadimarzio.com сайти ҳам тасдиқлади.
Демак, кузатишда давом этамиз. Шомуродов учун кураш янада қизиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади