13:33 / 09.02.2023
126

Таэквондо WT. "Fujairah Open-2023"да спортчиларимиз 20 та медалга сазовор бўлишди

Таэквондо WT. "Fujairah Open-2023"да спортчиларимиз 20 та медалга сазовор бўлишди
БААда анъанавий "Fujairah Open-2023" мусобақаси якунига етди. Дастлабки кунда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари катталар тоифасида 6та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза жами 9та медалини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақанинг иккинчи ва учинчи кунлари даянга ўсмирлар ҳамда кадетлар чиқди. Қувонарлиси ўзбекистонлик ёш таэквондочилар юртимизга жами 20та медаль билан қайтадиган бўлди.

Ўсмирлар
Олтин - Жавлон Бердибеков, Ҳожиакбар Абдурасулов ва Нурсултон Ҳакимов.
Кумуш - Беҳруз Салимов, Мираслава Омелченко, Севинч Ҳайитова, Гулшаной Исмоилова ва Амирхон Ҳакимов.
Бронза - Худойназар Шодмонов, Камронбек Мансуров, Мадина Шониёзова ва Лайло Ҳасанова.

Кадетлар
Олтин - Азизбек Сатторов ва Озодбек Рисбеков, Одина Жўрабоева.
Кумуш - Алибек Ҳалимов.
Бронза - Марварид Оманжонова, Нурмуҳаммад Шамсиддинов, Ёсинбек Одилов ва Ислом Муҳаммаджонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Таэквондо WT. "Fujairah Open-2023"да спортчиларимиз 20 та медалга сазовор бўлишди