
ПСЖ Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг дастлабки учрашувида ўз мухлислари кз ўнгида “Бавария”дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Goal.com сайти экспертлари ҳужумчилар ўйинини 10 баллдан тўртга баҳолаган. Мутахассислар жанубий америкалик футболчиларга “Таъсири йўқ дуэт!”, деб таъриф берди.
Шунингдек, Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш, Уоррен Заир-Эмери ва Марко Верраттининг ўйини ҳам тўрт баллга баҳоланган.
Яна уч футболчи – Карлос Солер, Маркиньос ҳам Жанлуижи Доннарумма беш, Данилу Перейра олти баҳога лойиқ кўрилди.
Париж жамоаси вакиллари орасида энг юқори балл Серхио Рамосга қўйилди. Испан ҳимоячисининг ўйинига 7 балл берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар