Роналду: «Танқидчилар билан ишим йўқ, мен мавсумда «Реал»нинг энг яхши футболчиси бўлдим» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду: «Танқидчилар билан ишим йўқ, мен мавсумда «Реал»нинг энг яхши футболчиси бўлдим»

Спорт 30-05-2016, 22:47 857
Роналду: «Танқидчилар билан ишим йўқ, мен мавсумда «Реал»нинг энг яхши футболчиси бўлдим»

Европа чемпионлар лигаси финалида ғолиб чиққан «Реал» жамоаси етакчиси Роналду ўйиндан кейин ўзига билдирилган танқидларга муносабат билдирди.

Португалиялик ҳужумчи ЕЧЛ ғолиблигини ўз мухлисларига бағишлади.

«Танқидчилар билан ишим йўқ. Мен ҳамиша ўзимни севган кишилар билан яқин бўлганман. ЕЧЛдаги бу ғалаба улар учун, Португалияда ва бутун дунёда ҳамиша мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларим учун. Мен бу мавсумда 4 минг дақиқадан кўпроқ вақт ўтказдим. Бу вақтнинг катта қисмида жамоадаги асосий футболчи сифатида ҳаракат қилдим. Мавсумда жамоанинг энг яхши футболчиси бўлдим. Бу мен учун кўп нарсани англатади. Бу менинг спорт формам юқори даражада эканидан далолатдир. Мен ҳали ўзимни жуда етук сезмоқдаман. Албатта, мавсум охирида чарчоқ ҳам сезилади, мен кўп вақтни оёқда ўтказаман. Лекин мен ҳали кўп иш қилишим керак. Ҳали ишдаман», – дея Роналдунинг сўзларини келтиради "Кун" нашри.

Маълумот учун, ушбу мавсум билан қўшиб ҳисоблаганда Роналду олти мавсумдан буён 50тадан ортиқ гол урмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.