Бугун тонгда профессионал боксчимиз Элнур Абдураимов фаолиятидаги 11-жангини ўтказди. Чарм қўлқоп устамиз Мексикада ташкил этилган проф бокс оқшомида мезбонлар вакили, фаолиятида ҳали мағлубият ва муросани билмай келаётган Анхель Даниэль Гарсия Молинага қарши рингга кўтарилди. Ўн раундга мўлжалланган жанг 7-раундда тўхтатилди.
Афсуски, шу раундга келиб боксчимизнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликни маълум қилишди. Бунга Абдураимовнинг иккинчи раундда қўлидан олган жароҳати сабаб бўлган.
"Ҳаммаси Аллоҳдан! Иккинчи раундда дўстим қўлидан жароҳат олди ва бунинг натижасида 8-раундда жангни тўхтатдик. Дўстим, биз сен билан, ҳали кучли бўлиб қайтасан", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Исроил Мадримов.
Бу Элнур учун профессионал боксдаги дастлабки мағлубият бўлди. Бунгача у 10 та жангнинг барчасида ғалаба қозонганди (9 та нокаут). Мексикалик Молина эса 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди ва IBF North American камари эгасига айланди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг