21:37 / 11.03.2023
196

Ироқ U-20 термаси бош мураббийи: "Биз меҳнатимиз мевасини тотяпмиз"

Ироқ U-20 термаси бош мураббийи: "Биз меҳнатимиз мевасини тотяпмиз"

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи Эмад Муҳаммад ироқликлар Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги ғалабани кийиниш ҳонасида қандай нишонладингиз?

- Ўйин икки жамоа учун ҳам жуда қийин бўлди. Биз кўпроқ қарши хужумда ўйнадик. Сурия билан кечган учрашувдан сўнг майдон марказига катта урғу қаратдик ва бу бизга ёрдам берди. Эрон терма жамоасиниг жисмоний томонлама кучли эканлигини билар эдим ва шу сабаб кўпгина ўйинчиларни иккинчи тайм сўнгида майдонга туширдим. Барча ироқликларни ғалаба билан табриклайман. Биз сўнгги икки йил ичида кўп меҳнат қилгандик ва бугун меҳнатларимиз мевасини олдик. Яратганга раҳмат, У бизни меҳнатимизга яраша рағбатлантирди.

- Ироқ терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққани етарлими ёки финалга чиқишни мақсад қиляпсизларми?

- Албатта, мақсадимиз – финалга чиқиш. Биз ҳозир меҳмонхонага бориб, ярим финал ва финал ҳақида бош қотиришни бошлаймиз.

- 20 йил олдинги Эмод шундай натижага эриша олишини тассавур қила олармиди?

- Тўғрисини айтаман, аввалари Ироқ футболида тўпни назорат қилиш бўйича муамммо бўларди ва биз бугунги кунга келиб ушбу муаммони тўғриладик. Ушбу авлод яқин 15 йилда Ироқ футболи шаънини ҳимоя қилади.

- Кўп клублар ва кўп жамоаларда ишлагансиз. Бугунги ўйин фаолиятингиздаги энг яхши ўйин бўлдими?

- Ҳа, мен ўйин олдидан футболчилардан қўлларидан келадиган барча нарсани майдонда кўрсатишларини сўрагандим. Улар бугун ушбу ишни бажаришди ва биз Жаҳон чемпионатига чиқдик.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ироқ U-20 термаси бош мураббийи: "Биз меҳнатимиз мевасини тотяпмиз"