date
views 311

Суперлигадаги илк истеъфо: Эрнандес "Металлург"дан кетди!

Суперлигадаги илк истеъфо: Эрнандес "Металлург"дан кетди!

Cуперлигада дастлабки истеъфо "Металлург" бош мураббийи билан содир бўлди. Испаниялик Луисма Эрнандес расман ишдан кетди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар берди:

"Луисма Эрнандес билан оилавий шароити ҳамда икки томон келишуви асосида меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ўз навбатида «Металлург» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари номидан «Металлург» ПФКдаги самарали меҳнати учун Луисма Эрнандесга миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси ишларида омад тилаб қоламиз", - дейилади клуб берган баёнотда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигадаги илк истеъфо: Эрнандес "Металлург"дан кетди!