date

Пойтахтимизда самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади

Пойтахтимизда самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади

Жорий йилнинг 25 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, жаҳон чемпиони, Собиқ Иттифоқ спорт устаси А.В.Кочедиков хотирасига бағишланган мазкур турнирда 2007-2009 йилларда туғилган самбочилар 9 та вазн тоифасида кураш олиб боришади.

Беллашувлар пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақа соат 10:00да, тантанали қисм эса 17:00да бошланади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пойтахтимизда самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади