23:52 / 03.05.2023
230

Суперлига. "Навбаҳор" 5 йилдан бери Қаршида ютқазмаяпти (превью)

Суперлига. "Навбаҳор" 5 йилдан бери Қаршида ютқазмаяпти (превью)

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Қаршида “Насаф” клубига қарши ўтказади. Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 52 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган,  16 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 79-67, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 82 очкони,  “Навбаҳор” эса 58 очкони қўлга киритган.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби Наманган ва Қаршида қайд этилган.

“Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 26 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 3 та учрашувда дуранг қайд этилган, 5 та ўйинда эса наманганликлар ғалаба қозонишган.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 54 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига  24 та тўп киритишган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” сўнгги 5 йилдан буён Қаршидан очко билан қайтмоқда. 2018 йили ва 2020  йилларда “лочинлар” дурангга эришган бўлишса (1:1, 2:2), 2019, 2021 ва ўтган мавсумда Қаршидан  1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви 7 май куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида соат 19:00 да бошланади.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор" 5 йилдан бери Қаршида ютқазмаяпти (превью)