Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳслари бугун бўлиб ўтмоқда.
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Муллажонов колумбиялик Марло Хартадога қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда Лазизбек устунлик қилди. Иккинчи раундни ҳам Муллажонов ўз фойдасига ҳал қилди. Учинчи раунддан сўнг ўзбекистонлик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Шунингдек, 5 май санасидан ўрин олган баҳсларда Абдумалик Ҳалоков (-57 кг) ва Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) ўз жангларини ўтказади.
Бокс ЧемпионатиЛазизбек МуллажоновТошкент МезбониАбдумалик ҲалоковЖасурбек ЙўлдошевҒалаба Қозонди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар