Максим Шацких: "Баъзи футболчиларимиз бетоб, ёшларимиз ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда, шу учун бугун ўзгариш амалга оширмадим"
"Пахтакор" устози Максим Шацких "Турон"га қарши бўлиб ўтган Суперлиганинг 9-тур ўйинидан (1:0) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
Максим Шацких: "Ўзимиз истаган футболни намойиш этишимизга об-ҳаво йўл қўймади. Баҳс мухлислар учун қизиқ бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа гол уришга уринди, буни биз уддаладик ва 3 очкога эга бўлдик. Баъзи футболчиларимиз бетоблиги туфайли учрашувни ўтказиб юборишди. Бугун ротация қила олмасдик. Асосийси ўз мақсадимизга эришдик.
- Нега бирорта ўзгариш амалга оширмадингиз?
- Ҳозир айтганимдек, бир неча футболчимиз бетоб. Ёшларимиз эса ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда. Қолган ёшлар эса бу даражадаги ўйинларга тайёр эмас. Бундай "сирпанчиқ" ҳисобда таваккал қилиш хато бўларди.
- Ҳозирги саволим бугунги ўйин ҳақида эмас. 1999 йилда Самарқандда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган. Ўшанда хет-трик қайд этгансиз. Хет-трикка кимлар ёрдам берган?
- Ҳа, ўйин эсимда, аммо ўша баҳсдаги воқеаларни батафсил эслай олмайман.
- 1996 йилда сиз Россияда ўйнай бошлагансиз, аввалига "Сокол", кейин "Торпедо", "Лада Тольятти", "Газовик". Бу клубларда тажрибали футболчилар сизга қандай муносабатда бўлишган?
- Яхши. Мен ўз мажбуриятларимни билардим. Ўша вақтда нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини бажарганман.
- Уйдан узоқда бўлгансиз. Қийинчиликларни қандай енгиб ўтгансиз?
- Бошида қийин бўлган. Уйга кетишни хоҳлардим, аммо меҳнат орқали барча қийинчиликларни енгиб ўтганман.
- Нега ҳозирга келиб футболчилар мураббийни ишдан кетишини хоҳлаб, атайин ёмон ўйин кўрсатяпти, мураббийлар ўйинчилар билан чиқиша олмаяпти. Ўз вақтида Юрий Вазгенович Саркисян ҳамма билан жуда яхши алоқада бўлган.
- Ҳозир бошқа замон.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг