13:10 / 08.05.2023
143

Самвел Бабаян: "Чемпионатда бизга қарши жамоалар катта мотивация билан ўйнашмоқда"

Самвел Бабаян: "Чемпионатда бизга қарши жамоалар катта мотивация билан ўйнашмоқда"

Суперлига 9-турида сафарда «Насаф» билан дуранг ўйнаган «Навбаҳор» клуби бош мураббийи эҳтиёткор ўйин, рақиб, аввалги ўйинларда йўқотилган очколар ва рақобатчилар ҳақида гапирди.

«Тўғрисини айтсам, дуранг адолатли натижа бўлди. Бугун иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади. Бугун мамлакатнинг икки кучли ва пешқадам жамоалари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли ва шиддатли бўлди. Муносиб жамоалар ўртасидаги беллашувда муносиб дуранг. Бугун 9-тур учрашуви ва айтишим мумкинки, ҳали оптимал таркибни йиға олмадик. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди, боиси ўзбек футболидаги ажойиб шахс ва мутахассислардан бири, устозимиз Виктор Жалиловнинг хотираси учун ҳам ўйнаган эдик.

Баҳснинг бошидан бироз пастроқда жойлашишга мажбур бўлдик. Буни режа қилмаган эдик, аммо шундай бўлди. Курашларда рақибга имкониятни бой бердик. Улар тўпни биздан чаққонлик билан юлиб олишди. Сифат бўйича ютқазмаган бўлишимиз мумкин, аммо курашларда рақибга ютқаздик.

Таркибда муаммолар бор эканини айтишим керак. Аввалги ўйинларда йўқотилган очколар учун ҳали курашамиз. Бугун чемпионатда бизга қарши жамоалар катта мотивация билан ўйнашаётганини инкор қилмаслик керак. Асосий рақиб сифатида айнан бизни кўришяпти.

Таркибда Болтабоев ва Ҳошимовнинг йўқлиги билинди. Бошқа муаммолар ҳам етарли. Таркибга қарасангиз, ёшлар жамоаларидан таклиф этилган ёшлар бор. Уларга ҳам имкон беришга ҳаракат қиляпмиз», - деди Бабаян.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Чемпионатда бизга қарши жамоалар катта мотивация билан ўйнашмоқда"