Қатарда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг +100 кг вазн тоифасидаги беллашувларида ҳамюртимиз Алишер Юсупов япониялик Кокоро Кагеурани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларини 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медаль билан якунлашди. Айтиш лозимки, ҳали ҳеч бир жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 4 та медаль қўлга киритмаган эди. Олдинда ҳамюртларимизни аралаш жамоавий дастур кутиб турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар