22:14 / 28.05.2023
159

Суперлига. “Навбаҳор” ўзида “Олимпик”ни мағлуб этди

Фото: “Навбаҳор”

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган икки ўйин 28 май, якшанба куни ўтказилди.

“Навбаҳор” ўз майдонида “Олимпик”ни қабул қилди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Жамшид Искандаров наманганликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Остон Ўрунов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Руслан Жиянов пойтахт жамоасининг жавоб голига муаллиф бўлди.

“Навбаҳор” ушбу ғалабадан кейин очколарини 25 тага етказиб, мусобақа жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлади. “Олимпик” 15 очко билан 9-поғонани банд этган.


“Навбаҳор” – “Олимпик” 2:1

Голлар: 1:0 – 43 Искандаров, 2:0 – 49 Ўрунов, 2:1 – 90+3 Жиянов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов 87), 10.Жамшид Искандаров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (8.Жасур Яхшибоев 74), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов 81), 22.Игор Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабоев.

“Олимпик”: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 44.Асадбек Раҳимжонов, 4.Одил Абдумажидов, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 10.Фаррух Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов 77), 30.Жасур Жалолиддинов, 7.Руслан Жиянов, 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Муҳаммадали Ғиёсов 80), 37.Алишер Одилов (17.Темур Мамасидиқов 77).

Огоҳлантиришлар: Мирсаидов (40), Жўрақўзиев (46), Бўриев (56), Болтабоев (56).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Навбаҳор” ўзида “Олимпик”ни мағлуб этди