16:46 / 02.06.2023
226

"Пахтакор" машҳур компания билан ҳамкорлик битимини имзолади

"Пахтакор" машҳур компания билан ҳамкорлик битимини имзолади

"Пахтакор" стадионида "UZCARD" компанияси ва "Пахтакор" футбол клуби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унда "UZCARD" бош директори Олимжон Закиров, "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "UZCARD" "Пахтакор" футбол клубининг янги ҳамкорига айланган.

“Ушбу ҳамкорлик юртимизда футбол ва спортни янада ривожлантириш, биргаликда турли лойиҳаларни амалга ошириш, мухлисларни стадионга жалб этиш, футболни оммавийлаштириш борасида замонавий акциялар ўтказиш, ишқибозлар учун қулай шароитларни яратиш бўйича замонавий акцияларни ўтказишни ўз ичига олади.

"UZCARD" билан ҳамкорлик ҳар икки томон учун муваффақиятли ва фойдали бўлишига умид қиламиз. Ўзбек футболида энг катта ва бой тарихга эга бўлган клуб оиласига хуш келибсиз!”, - дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" машҳур компания билан ҳамкорлик битимини имзолади