16:37 / 14.06.2023
205

Туркманистонга қарши ўйинда терма жамоамизни Алеш Чех бошқаради

Туркманистонга қарши ўйинда терма жамоамизни Алеш Чех бошқаради

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2023" турнири гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушади.

ЎФА матбуот хизмати ушбу ўйин олдидан қуйидагича баёнот берди: "Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup-2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди. Бугунги ўйинда жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чех бошқариб боради".

Биз сизга ушбу мутахассис ҳақида қисқа тарзда маълумот бериб ўтишга қарор қилдик. Алеш 1968 йили 7 апрелда  Словенияда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида "Олимпия", "Гразер", "Марибор", ЛАСК каби жамоаларда тўп тепган. У таянч ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган.

Шунингдек, у Словения терма жамоаси сафида 74 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Алеш Словения термаси таркибида 2000 йилги Европа чемпионати ва 2002 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркманистонга қарши ўйинда терма жамоамизни Алеш Чех бошқаради