317
Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳаролд Кальдерон жанг вақти, трансляция, статистика ва қизиқарли маълумотлар
Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов муҳим жанг арафасида турибди. Мазкур баҳсда у ҳали мағлуб бўлмаган боксчи Ҳаролд Кальдеронга қарши рингга кўтарилади. Жангга оид қизиқарли маълумотлар ва фактлар билан танишинг:
Манзил ва вақт: бокс оқшоми Тошкент вақти билан 18 июнь (якшанба) тонгида, АҚШнинг Луизиана штатида жойлашган "Smoothie King Center" аренасида бўлиб ўтади.
Ташкилотчи: Мatchroom Boxing промоутерлик компанияси ва DAZN стриминг платформаси.
Вазн тоифаси ва статус: 12 раунд этиб белгиланган жанг ярим ўрта вазнда (66,6 кг) бўлиб ўтади ва ушбу вазнда жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор (саралаш) мақомида бўлади.
Статистика: 29 ёшли Шаҳрам Ғиёсов (Бухоро, Ўзбекистон) фаолияти давмомида 13 та жанг ўтказган (жами 58 раунд) ва барчасида ғалаба қозонган. 9 та баҳсда рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган (нокаут кўрсаткичи 69,2 фоиз). 35 ёшли Ҳаролд Кальдерон (Маями, АҚШ) бу борада 27 маротаба рингга кўтарилган (жами 115 раунд) ва барчасида зафар қучган. Нокаутлар сони 18 тани ташкил этади (66,6 фоиз).
Кард: ушбу кечанинг асосий кардидан 3 та жанг ўрин олган.
Асосий жанг: Режис Прогрейс (28-1, 24КО) - Даниелитто Зорилла (17-1, 13КО) - супер енгил вазнда WBC жаҳон чемпионлик камари учун.
Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9КО) - Ҳаролд Кальдерон (27-0, 18КО) - ярим ўрта вазнда WBА элиминатор жанги.
Рамла Али (8-0, 2КО) - Жулиса Александра Гузман (12-2-2, 6КО) - аёллар биринчи ярим енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун.
Бошланиш вақти ва трансляция: оқшомнинг асосий карди 18 июнь тонги 5:00 да бошланади. Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги баҳс 5:30 атрофига тўғри келади. Бокс кечасини Ўзбекистон ҳудудида Зўр ТВ канали орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бошқа маълумотлар: Ғиёсов ва Кальдерон фаолияти давомида илк бор 12 раундлик жанг ўтказади. Шаҳрам Ғиёсов ушбу баҳс учун Жоэл Диаз эмас, Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов қўл остида тайёргарлик олиб борди.
Жалол Ахмедов тайёрлади
Профессионал бокс, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳаролд Кальдерон «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин