14:33 / 06.07.2023
222

Мбаппега жиддий талаб қўйилди. Муҳлат — 2 ҳафта!

Мбаппега жиддий талаб қўйилди. Муҳлат — 2 ҳафта!

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи клуб ҳужумчиси Килиан Мбаппега жиддий талаб қўйди.

«Мбаппе текинга қўйиб юборилмайди. Агар Килиан қолишни истаса, янги шартномани имзолаши керак. Жаҳоннинг энг яхши ўйинчисини товон пулисиз қўлдан чиқаришни истамаймиз. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Килиан тезроқ бир қарорга келиши шарт. Узоғи билан икки ҳафта ичида. Агар у шартномани узайтиришни истамаса, эшик очиқ. Бу нафақат унга, бошқаларга ҳам тааллуқли гап. Ҳеч ким клубдан устун бўла олмайди. Ҳаттоки мен ҳам.

Биз дунёнинг энг яхши футболчисини текинга қўйиб юбора олмаймиз. Бу барча учун тушунарли бўлиши керак», — деди Носир Ал-Хелайфи.

Мбаппенинг амалдаги келишуви 2024 йилга қадар белгиланган. Агар у шу ёзда шартномани узайтирмаса, келгуси мавсумда эркин агентга айланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппега жиддий талаб қўйилди. Муҳлат — 2 ҳафта!